Бугун 29 май, 2026 йил, жума

O'ZB

ЖССТ огоҳлантиради: Эболанинг янги штамми тарқалмоқда

ЖССТ огоҳлантиради: Эболанинг янги штамми тарқалмоқда

Конго Демократик Республикасида Эбола вируси билан касалланиш бўйича 906 та гумон қилинган ҳолат қайд этилди, шу жумладан, айни дамда текширилаётган 223 та ўлим ҳолати ҳам бор.

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилди.

Ташкилот мамлакатда Эболанинг «Бундибугио» штамми авж олаётганини таъкидламоқда. Шунингдек, Угандада ҳам алоҳида касалланиш ҳолатлари аниқланган.

Шу билан бирга, ЖССТ вируснинг айнан мазкур вариантига қарши тасдиқланган вакциналар ёки махсус даволаш усуллари ҳозирча мавжуд эмаслигини алоҳида таъкидлади.

Киритилди: Бугун 17:02. Ўқилди: 240 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!