ЙПХ ходими маст ҳолда автомобил бошқарган ҳайдовчини тўхтатиб, қонун доирасида чора кўрган.
Қоидабузарнинг отаси ишни судга оширмаслик эвазига ходимга 1000 доллар пора таклиф қилган. Бироқ ходим порадан воз кечиб, бу ҳақда тегишли идораларга хабар берган.
Ҳалоллиги ва принципиал позицияси учун ходим 12,3 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланди.