MV Hondius лайнери билан боғлиқ ҳолда карантинга олинган 20 дан ортиқ Франция фуқароси уйига қайтади.
Лос-Анжелес полицияси америкалик актёр Жеймс Хэндининг ўлдириб кетилиши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг Украинага доир баёнотлари Вашингтон ва Европа Иттифоқи позициялари ўртасида деярли фарқ қолмаганини кўрсатмоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, Эбола вируси Конго Демократик Республикасининг янги ҳудудлари бўйлаб тарқалмоқда, шифокорлар учун эса вазиятни назорат қилиш тобора қийинлашиб бормоқда.
Германия тарихда илк бор БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси этиб сайланмади. БМТ Бош Ассамблеясида бўлиб ўтган овоз бериш якунларига кўра, мамлакат зарур овозларни тўплай олмади.
Қирғизистон ўз тарихида биринчи марта Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси этиб сайланди.
АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг маълум қилишича, Вашингтон Эронга қарши санкцияларни фақат Ҳормуз бўғозини очгани учун бекор қилиш ниятида эмас.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, жорий йилнинг 1 июнь куни соат 17:30 ларда «112» тизими орқали Қумқўрғон туманидаги Жанубий Сурхон сув омборида қайиқ ағдарилиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.
Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича комиссари Андрюс Кубилюс Европа Иттифоқи Украинани «қанча керак бўлса, шунча вақт қўллаб-қувватлайди» деган баёнотлар унда хавотир уйғотишини билдирди.
Киев ракеталар ва дронлар ҳужумига учраши оқибатида турар жой бинолари ва поликлиника шикастланди.
Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида жойлашган йирик савдо мажмуаларидан бирида кучли ёнғин чиқди.
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон маълум шартлар бажарилган тақдирда Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига рухсат беришга тайёрлигини билдирди.