Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида жойлашган йирик савдо мажмуаларидан бирида кучли ёнғин чиқди. Бу ҳақда хорижий оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар ёки ҳалок бўлганлар тўғрисида ҳозирча расмий ахборот мавжуд эмас.
Айни пайтда тегишли соҳа мутахассислари томонидан тилсиз ёвнинг келиб чиқиш сабаблари ва кўрилган зарар миқдори ўрганилмоқда.