Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

Конгода Эбола эпидемияси авж олаётган бир пайтда 11 нафар бемор касалхобадан қочиб кетди — Bloomberg

 Конгода Эбола эпидемияси авж олаётган бир пайтда 11 нафар бемор касалхобадан қочиб кетди — Bloomberg

Агентлик маълумотларига кўра, Эбола вируси Конго Демократик Республикасининг янги ҳудудлари бўйлаб тарқалмоқда, шифокорлар учун эса вазиятни назорат қилиш тобора қийинлашиб бормоқда.

"Конгодаги шаҳарлардан бирида Эболадан вафот этган шахсни хавфсиз дафн этиш жараёни пайтида тиббиёт бригадасига ҳужум қилинган, буни оқибатида жасадни маҳаллий аҳолига қолдиришга мажбур бўлинган. Бошқа бир шаҳарда эса вирус билан касалланган 11 нафар бемор махсус касалхонадан қочиб кетган", дея хабар бермоқда Bloomberg.

Конгода аллақачон 363 та касалланиш ва 62 та ўлим ҳолати тасдиқланган. Шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Эбола юқтирган шахснинг БАА ва Угандага сафаридан сўнг, вируснинг мамлакат ташқарисига тарқалиши эҳтимолини текширмоқда.

Киритилди: 22:42 04.06.2026. Ўқилди: 110 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!