Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Сурхондарёда сув омборида қайиқ ағдарилиши оқибатида бир фуқаро чўкиб кетди

Сурхондарёда сув омборида қайиқ ағдарилиши оқибатида бир фуқаро чўкиб кетди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, жорий йилнинг 1 июнь куни соат 17:30 ларда «112» тизими орқали Қумқўрғон туманидаги Жанубий Сурхон сув омборида қайиқ ағдарилиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабар ортидан ҳодиса жойига етиб борган қутқарувчиларнинг аниқлашича, қайиқда бўлган 5 нафар фуқародан 4 нафари қирғоққа сузиб чиқишга муваффақ бўлган. Бир нафар фуқаро эса сувдан чиқолмай қолиб, чўкиб кетган.

Шундан сўнг Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари томонидан сув ҳавзасида кенг кўламли қидирув ишлари бошланган.

Ҳозирда воқеа жойида прокуратура, ички ишлар ва фавқулодда вазиятлар органлари ходимлари томонидан ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 13:38. Ўқилди: 181 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!