Уни шу штатда жойлашган Беллбрук шаҳрида яшовчи 24 ёшли Коннор Беттс уюштирган эди. Оқибатда 10 киши, жумладан, ҳужумчининг ўзи ҳам ҳалок бўлган, 27 киши яраланган.
Хитой компаниялари Америка қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олишни тўхтатди. Хитой томони бу қарорга келиши АҚШ томонидан аввал эришилган келишувларга амал қилмаслиги сабаб бўлганини маълум қилди, деб хабар қилди РИА Новости.
Президент Доналд Трамп ҳафта давомида содир бўлган бир қатор даҳшатли отишмалар учун кўп нарсаларни айблашга ҳаракат қилди.
5 август ҳолатига кўра, Техас ва Огайо штатларида, шунингдек, Чикаго шаҳрида содир бўлган фожиали воқеалар қурбонлари рўйхатларида Ўзбекистон фуқаролари йўқ, дея хабар қилди ТИВ.
АҚШ Сенатининг Ҳуқуқ қўмитаси 1 август куни Марказий Америка мигрантлар учун АҚШ эшикларини тўлиқ ёпиб қўювчи қонун лойиҳасини Сенатга юборди. Бу ҳақда «Human Rights Watch» хабар бермоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп ИШИД террорчилик ташкилотининг қўлга олинган барча жангариларини Европа олиб кетмайдиган бўлса, уларни қўйиб юборишга тайёрлигини маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Виржиния штатида чиқиши вақтида президент юзи ва сочларида ўрмалаётган қўнғиз кадрларга тушиб қолди. Видео Sky News томонидан эълон қилинган.
Рокленд шаҳрида (Нью-Йорк, АҚШ) бир ёшли эгизаклар фожиали тарзда вафот этди. "New York Post" нашрига кўра, отаси уларни иссиқда 8 соат машинада қолдириб, қулфлаб кетган.
Венесуэла конституцион ассамблеяси раҳбари Дьосдадо Кабельо мамлакат Қўшма Штатлар билан "мутлақ уруш"га тайёрлигини билдирди.
Америкалик қўшиқчи Бейонсе эгизаклари туғилганидан сўнг қандай озганини маълум қилди. У озиш ҳақидаги видеони ўзининг Youtube’даги саҳифасига жойлади.
Жаҳондаги етакчи валюталарнинг алмашиб туриши табиий жараёндир. Иккинчи жаҳон урушига қадар Британия фунти резерв валюта ҳисобланган, дея таъкидлади Коэн.
Google жаҳондаги энг йирик, даромади катта компаниялардан бири ҳисобланади. Ҳозирда компанияда 100 мингдан ортиқ дастурчилар фаолият юритади. Google’га ишга кириш учун ҳар йили 3 миллион одам резюме жўнатади. Бироқ уларнинг 6000 нафаригина ишга олинади.