Бугун 22 август, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Қонун лойиҳаси: мигрантлар учун АҚШ эшикларини буткул ёпилиши мумкин

Қонун лойиҳаси: мигрантлар учун АҚШ эшикларини буткул ёпилиши мумкин

АҚШ Сенатининг Ҳуқуқ қўмитаси 1 август куни Марказий Америка мигрантлар учун АҚШ эшикларини тўлиқ ёпиб қўювчи қонун лойиҳасини Сенатга юборди. Бу ҳақда «Human Rights Watch» хабар бермоқда.

Сенатор Линдси Грэм томонидан киритилган хавфсизлик ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун Трамп маъмуриятининг Марказий америкаликларга нисбатан қўлланилаётган шафқатсиз маъмурий чораларини болалар ва оилаларга бошпана излашни ёки олишни тақиқловчи қонунга айлантиради.

Ушбу қонун лойиҳаси асосан, Марказий америкаликларни бошпана излаш ҳуқуқидан маҳрум қилади ва бу ҳуқуқни қочоқларни кўчириш дастури билан алмаштиради. Кўчириш дастури Қўшма Штатларга чет элдан қочқинларни қабул қилиш имконини берса-да, аммо амалга оширишни мажбурий талаб қилмайди. Ушбу ўзгариш Марказий Америка қочоқларининг аксарият қисмини ҳимоясиз қолдиради.

Грэм қонун лойиҳаси доирасида Мексика ва Марказий Американинг яна учта қисмида «қочоқларнинг аризаларини қабул қилиш ва қайта ишлаш марказлари» ташкил этилади. Бундай марказга эга бўлган ёки бу марказларга яқин жойлашган мамлакатда яшайдиган Марказий Америка мамлакатининг ҳар қандай фуқароси Қўшма Штатларда бошпана олиш ҳуқуқига эга эмас. Натижада, ушбу мамлакатларда қочқинларни қабул қилиш учун ариза бериши мумкин бўлган Марказий Америкадан ҳеч ким Қўшма Штатларга келганида бошпана сўраш ҳуқуқига эга бўлмайди.

30 сентябрь куни тугайдиган бу молиявий йилнинг биринчи уч чорак давомида Америка Қўшма Штатлари фақат 306 нафар Марказий Америка қочоқларини қабул қилишга қарор қилган. Трамп маъмурияти аллақачон уларни қабул қилишни 65 фоизга қисқартирган. Обама президентлигининг сўнги йилида глобал қочқинлар қабул қилиш 85 мингни ташкил қилган бўлса, бу кўрсатгич жорий йил 30 мингни ташкил этган.

Киритилди: 14:36 05.08.2019. Ўқилди: 977 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!