Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Доллар даври тугайдиган бўлди

Доллар даври тугайдиган бўлди

Яқин келажакда доллар жаҳон резерв валютаси мақомини йўқотиши мумкин, бу эса унинг заифлашишига олиб келади. JP Morgan Chase инвестицион банки аналитиги Крейг Коэн ана шундай фикрни айтди.

Долларнинг ўз мақомини йўқотишига жаҳондаги иқтисодий ўсишнинг Осиёга кўчгани сабаб бўлади. 

«Хитой мунтазам ўсиш ва ички ислоҳотлар туфайли бу иқтисодий силжишнинг марказида турибди», — деди Коэн.

Жаҳондаги етакчи валюталарнинг алмашиб туриши табиий жараёндир. Иккинчи жаҳон урушига қадар Британия фунти резерв валюта ҳисобланган, дея таъкидлади Коэн.  

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп долларни заифлаштиришни ўйлаганди. Валютанинг арзонлашиши Америка иқтисодиёти ривожланишига туртки бериши мумкин. Аммо бу долларнинг жаҳон резерв валютаси мақомини хавф остига қўйиши ҳам мумкин.

Киритилди: 16:21 25.07.2019. Ўқилди: 11720 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!