Бугун 22 август, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Обама Америка халқини Трампдан воз кечишга чақирди. Нега?

Обама Америка халқини Трампдан воз кечишга чақирди. Нега?

Президент Доналд Трамп ҳафта давомида содир бўлган бир қатор даҳшатли отишмалар учун кўп нарсаларни айблашга ҳаракат қилди.

У зўравон видео ўйинларни, руҳий касалликларни, интернетни ва зўравонликни рағбатлантирадиган маданиятни миллатчилик ва нафратни ривожлантиришига олиб келувчи омиллар деб айтиб ўтди.

Президент Трамп Эл-Пасода 22 кишини ўлдирган оқ танли миллатчи хуш кўрадиган ирқчиликка мойил гапларини ишлатганидан тонмоқда.

У маданий ўзгаришларни ва руҳий саломатлик қонунларини янгилашга ва оммавий отишмаларга қарши ўлим жазосини жорий этишга ваъда берди. Аммо қуролларга янги чекловлар таклиф қилмади.

АҚШнинг собиқ Президенти Барак Обама америкаликларни мамлакатда нафрат уруғларини экувчи ёки ирқчиликка оддий кўз билан қарайдиган раҳбарларидан воз кечишга чақирди.

Обама ҳеч кимни шундай раҳбар деб кўрсатмаган эди. Бироқ собиқ Президентнинг бу изоҳи Доналд Трампнинг анти-иммиграцион риторикаси зўравонликларга туртки бўлаётгани ҳақидаги танқидни рад этишга уринишидан кейин пайдо бўлди.

Ҳокимиятда бўлган пайтларда Обама қурол-яроғни чеклаш учун муваффақиятсиз курашди. У BBCга 2015 йилда берган интерюсида айтишича, унинг қуроллар хавфсизлиги тўғрисидаги қонунларни қабул қила олмагани унинг президентлик давридаги энг катта муваффақиятсизлик эканини айтган.

Президентлик сайловлари арафасида Жаноб Трамп мексикалик муҳожирларни қотил ва зўравон деб атаган эди.

Яқинда у АҚШ Конгресси аъзоси ҳисобланган тўртта оқ танли бўлмаган аёлни қаердан келган бўлса ўша ерга қайтиб жиноятга тўла давлатлари ҳақида қайғурсин дея Твиттердаги саҳифасида изоҳ қолдирган ва бу кўпчиликнинг жиддий танқидига сабаб бўлиб президент ирқчиликда айбланган эди.

Киритилди: 12:59 06.08.2019. Ўқилди: 2433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!