Бугун 11 декабрь, 2019 йил, чоршанба

O'ZB

Қувноқ видео: Трампнинг сочларида ўрмалаётган қўнғизни кўрдингизми?

Қувноқ видео: Трампнинг сочларида ўрмалаётган қўнғизни кўрдингизми?

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Виржиния штатида чиқиши вақтида президент юзи ва сочларида ўрмалаётган қўнғиз кадрларга тушиб қолди. Видео Sky News томонидан эълон қилинган.

Бу кулгили воқеа роликни томоша қилган интернет фойдаланувчиларини хушнуд этди. Айрим фойдаланувчилар Трамп шу қўнғиз ёрдамида "прослушка" қилингани ҳақида тахмин билдирдилар. Яна кимдир президент нега юзида ўрмалаётган қўнғизни ҳис этмаганига лол қолди. "У ҳислардан мосуво бўлган шекилли", деган тўхтамга келди интернет фойдаланувчилари.

Ижтимоий тармоқдагиларнинг айримлари ҳолатга мос ҳазилларни ўйлаб топа бошлашди.

"Қўнғиз: Ва ниҳоят! Мен уддаладим! Мен Москвадан уйга қайтдим, азизим!", - деб ёзган D.K.R. Boyd.

"Қўнғиз Трампга у айтиши лозим бўлган гапларни пичирлаб турибди", - деган itsjustmehere никли фойдаланувчи.

​Helena эса "Қўнғиз Трампнинг ичида яшайди аслида, у шунчаки ҳаво олиш учун ташқарига чиққан", дея ҳазил қилган.

 

Киритилди: 11:17 02.08.2019. Ўқилди: 1585 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!