Бугун 22 август, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрлигини билдирди

Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрлигини билдирди

Венесуэла конституцион ассамблеяси раҳбари Дьосдадо Кабельо мамлакат Қўшма Штатлар билан "мутлақ уруш"га тайёрлигини билдирди.

"Биз бугун урушга тайёрмиз ва буни ҳеч қандай кибрсиз айтяпмиз. Агарда улар буни исташса, мутлақ уруш ватанимиз ва тинчлигимиз ҳимояси учун халқимизни бирлаштиради", - дея иқтибос келтирмоқда Кабельонинг сўзларидан EFE агентлиги.

Унинг айтишича, агарда Америка ҳарбийлари Венесуэлага бостириб кирадиган бўлса, "улар учун тирик қайтиш муаммога айланади".

23 январда мухолифат етакчиси Хуан Гуайдо ўзини президент деб эълон қилганидан сўнг Венесуэлада кескинлик кучайди. Уни АҚШ ва Европадаги қатор давлатлар президент деб тан олди. Россия, Беларусь, Боливия, Эрон, Хитой, Куба, Никарагуа, Сальвадор, Сурия ва Туркия амалдаги президент Николас Мадурони қўллаб-қувватлади.

Киритилди: 17:15 28.07.2019. Ўқилди: 1845 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!