Бугун 19 сентябрь, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Бошланди: Хитой АҚШга қарши "уруш очди"

Бошланди: Хитой АҚШга қарши "уруш очди"

Хитой компаниялари Америка қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олишни тўхтатди. Хитой томони бу қарорга келиши АҚШ томонидан аввал эришилган келишувларга амал қилмаслиги сабаб бўлганини маълум қилди, деб хабар қилди РИА Новости.  

АҚШ президенти Дональд Трамп бундан аввал 1 сентябрда Хитой товарлари учун 10 фоизли божни киритиш истаги борлигини маълум қилганди. Трамп АҚШ вакиллари 30-31 июл куни Хитойда ўтказилган савдо музокаралардан қайтганидан кейин бу қарорга келди.

“Хитой Давлат кенгаши тарифлар бўйича қўмитаси АҚШдан 3 августдан сўнг харид қилинган қишлоқ хўжалик маҳсулотларига оширилган импорт божларини бекор қилмайди. Хитойнинг тегишли корхоналари Америка қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олишни тўхтатди”, - дейилган хабарда.

Хитой савдо идорасида Хитой умумий хажми 300 миллиард долларлик товарларга қўшимча 10 фоиз божларни киритиш ҳақида қарори – Осакада икки давлат раҳбарлари эришган келишувни жиддий бузилиши деб таъкидланди.  

Июл ойи бошида Трамп Хитой АҚШ ваъда қилинганидек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олмаётганини айтди. Савдо номутаносиблигини камайтириш мақсадида Хитой Америка қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва энергия манбаларини фаол равишда оширишга тайёрлигини билдирганди.

 

Киритилди: 14:28 06.08.2019. Ўқилди: 4430 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!