Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп Европага: "Агар айтганимни қилмасангиз, ИШИДни қўйиб юбораман"

Трамп Европага: "Агар айтганимни қилмасангиз, ИШИДни қўйиб юбораман"

АҚШ президенти Доналд Трамп ИШИД террорчилик ташкилотининг қўлга олинган барча жангариларини Европа олиб кетмайдиган бўлса, уларни қўйиб юборишга тайёрлигини маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

“Биз ИШИДнинг минглаб жангариларини ушлаб турибмиз ва Европа уларни олиб кетишини хоҳлаймиз. Агарда улар бундан бош тортса, уларни Европага қўйиб юборишга мажбур бўламиз”, - деди Трамп.

Унинг сўзларига кўра, Сурия ва Ироқда жанг қилган европаликлар сони икки ярим мингга яқин.

”Биз уларни Европа олиб кетишини истаймиз, чунки улар ортга - Европага қайтаётган эди”, - деди АҚШ етакчиси.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал сенатор Трампга Гуантанамода ИШИД жангарилар учун ҳарбий қамоқхона очишни таклиф қилишганди.

 

Киритилди: 16:15 02.08.2019. Ўқилди: 4279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!