“Миллий тикланиш” партияси етакчиси Алишер Қодиров рус шовинистик чиқишлар янгилик эмаслигини, бундай провокацияларга совуққонлик билан ёндашиш лозимлигини таъкидлади.
Рақобат қўмитаси суюлтирилган газ маҳсулоти реализацияси ҳолати тўғрисида қўшимча маълумот берди.
Чегаралар ўзгартирилиши ҳисобига Самарқанд шаҳри ҳудуди 11,8 минг гектардан 28,9 минг гектаргача кенгайиб, янги инвестиция ва қурилиш лойиҳалари учун кенг имкониятлар яратилаётгани эътиборга молик.
Бугун президент ҳузуридаги йиғилишда соҳадаги коррупцион хавфларни олдини олиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” тузилмасида раиснинг алоҳида ўринбосари лавозими киритилиб, комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат хизмати ташкил этилгани маълум қилинган эди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 12 январь куни соат тахминан 15:30 ларда «Боғишамол» маҳалласида содир бўлган.
Келгусида давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига зид ҳаракатлари Агентлик томонидан мунтазам мониторинг қилиб борилиши қайд этилган.
Унга кўра, биринчи босқич айнан тизимли таъсирга эга антибиотиклар, синтетик антибактериал препаратлар ҳамда гормонал дори воситаларини қамраб олади.
Мактаб директори Хуббим Ҳамдамовнинг айтишича, ўтган йил охирида мактаб, хитойлик инвесторлар ва Самарқанд туркомпанияси ўртасида беш йиллик уч томонлама шартнома имзоланган.
Устюртдаги «Мўйноқ» кони яқинида жойлашган Шагирлик майдонидаги 2-сонли излов қудуғида саноат аҳамиятига эга табиий газ топилди.
“Умра плюс” зиёрат туризми дастурини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (6-сон, 09.01.2025 й.) қабул қилинди.
Ҳукумат қарорига кўра, Транспорт вазирлигига уч ой муддатда номларни давлат тили қоидаларига мувофиқлаштириш ва ҳужжат, хариталарда тегишли ўзгартиришларни киритиш топширилди.
Ҳукумат қарорига кўра, бакалавриатнинг 2-курс ва ундан юқори талабалари учун иш берувчилар томонидан контракт пули тўлаб берилиб, ўқишдан сўнг ишга қабул қилиш амалиёти жорий этилади.