Бугун 13 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Пропан 18 фоизга арзонлади

Пропан 18 фоизга арзонлади

Рақобат қўмитаси суюлтирилган газ маҳсулоти реализацияси ҳолати тўғрисида қўшимча маълумот берди.

Қайд этиилишича, пропан нархларини барқарорлаштиришга қаратилган чоралар натижасида биржада ўртача нархлар 9,3 млн сўмдан 7,8 млн сўмгача ёки 18 фоизга пасайди.

2025 йил ноябрь декабрь ойлари ва жорий йилнинг январь ойида пропаннинг биржа савдоларида бошланғич нархларни асоссиз ошириш ва ҳажмларни сунъий равишда биржа савдоларига чиқармаслик мақсадида рақобатга зид бўлган мувофиқлаштирилган ҳаракатларни амалга ошириш аломатлари юзасидан 92 импорт қилувчи корхоналарга иш қўзғатилди.

Хусусан:

  • Қорақалпоғистон Республикасида — 5 та,
  • Андижон -7 та,
  • Бухоро- 3 та,
  • Фарғона — 13 та,
  • Наманган — 4 та,
  • Қашқадарё- 5 та,
  • Самарқанд -17 та,
  • Сирдарё — 4 та,
  • Тошкент шаҳри — 21 та,
  • Тошкент вилоят — 1 та,
  • Хоразм вилоятларида — 12 та хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан белгиланган тартибда монополияга қарши иш қўзғатилди.

Чакана нархларни асоссиз ошиб кетмаслик бўйича ёқилғи қуйиш шохобчаларда доимий мониторинг амалга оширилмоқда.

Киритилди: 23:37 12.01.2026. Ўқилди: 539 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!