Ҳукумат қарорига кўра, бакалавриатнинг 2-курс ва ундан юқори талабалари учун иш берувчилар томонидан контракт пули тўлаб берилиб, ўқишдан сўнг ишга қабул қилиш амалиёти жорий этилади.
🔹 ишчилар сони 50 нафардан ортиқ ёки қиймати камида 1 млн долларлик лойиҳаси бор ташкилотлар буюртмачи бўлиши мумкин;
🔹 талабалар 20 сентябргача электрон ариза топширади;
🔹 GPA 3 ва ундан юқори бўлиши шарт;
🔹 танлов суҳбат асосида, 15 октябргача ўтказилади;
🔹 3 томонлама шартнома асосида ўқиган талабалар битиргандан сўнг ишга жойлаштирилади.