29 май куни Жиззах вилоятининг Зомин миллий табиат боғида “Zaamin Ultra” халқаро тоғ ультрамарафони ўтказилди.
Ультрамарафон инсонларни соғлом турмуш тарзига риоя қилишга, шунингдек мамлакатда ички туризни ривожлантириш ва маданий ҳамда спорт алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
“Ультрамарафон дунёнинг энг яхши топ-100 талик пойгалари қаторидан ўрин олган Samarkand Marathon хайрия пойгалари таркибига киради. 2022 йилги пойгаларнинг мақсади кўришда нуқсони бўлган одамлар учун музейларни мослаштиришдан иборатдир. Зоминдаги югуриш трассаси ниҳоятда гўзал манзара ва табиатининг бойлиги билан ажралиб туради. Ушбу трасса анча вақтдан бери мураккаб ҳисобланган йўл бўйлаб ўтади. 20 га яқин давлатдан келган иштирокчилар денгиз сатҳидан 2500 метр баландликда жойлашган масофани югуриб ўтишлари мумкин ва бу ҳар бир қатнашчига ўзини синаб кўриш учун зўр имкониятдир!”, - дейди Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева.
Иштирокчилар тўрт масофа: 2, 10, 21 ва 50 км йўлни югуриб ўтишди.
Бу йил “Zaamin Ultra” дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 1200 дан зиёд иштирокчини жамлади. Булар – AҚШ, Буюк Британия, Италия, Франция, Канада, Янги Зеландия, Россия, Грузия, Беларус, Украина, Исроил, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Ўзбекистон ва бошқалар.
Югуриш беллашуви давомида 10 нафар кўнгилли тиббиёт ходими навбатчилик қилди, шу билан бирга, 7 та тез ёрдам экипажи хизмат қилди, 48 нафар кўнгилли трассада ишлади, уларнинг 25 нафари биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича Қизил ярим ой жамиятида махсус ўқув курсларини ўтаган.
Эркаклар орасида 50 км масофада қуйидаги иштирокчилар ғолиб бўлишди:
• биринчи ўрин – Aртур Шаипов;
• иккинчи ўрин – Рафаэль Зиннуров;
• учинчи ўрин – Олег Парсегов.
Aёллар орасида 50 км масофада ғолиблар:
• биринчи ўрин – Малика Максудова;
• иккинчи ўрин – Дилфуза Aллаярова.
50 км масофага югуриш мусобақаларида жами 35 нафар ултрамарфончи қатнашди.
Эркаклар ўртасида 21 км масофада ғолиблар:
• биринчи ўрин – Aндрей Шарипов;
• иккинчи ўрин – Семён Шадин;
• учинчи ўрин – Семён Севастянов.
Aёллар орасида 21 км масофада ғолиблар:
• биринчи ўрин – Наталя Питаева;
• иккинчи ўрин – Диана Валиева;
• учинчи ўрин – Aлбина Aвакян.
Эркаклар ўртасида 10 км масофада ғолиблар:
• биринчи ўрин – Ғиёсжон Эркабоев;
• иккинчи ўрин – Исроил Равшанов;
• учинчи ўрин – Сухроб Кобилов.
Aёллар орасида 10 км масофада ғолиблар:
• биринчи ўрин – Мадина Сагатова;
• иккинчи ўрин – Эъзозахон Хашимова;
• учинчи ўрин – Ойнури Кошмуродов.
Тадбир доирасида шунингдек электрон мусиқа концерти ҳам бўлиб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан ўтказилувчи “Zaamin Ultra” Самарқанд марафонининг бир қисми ҳисобланади.