Бугун 29 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Зироат Мирзиёева ЖССТ Бош директори билан учрашди

Зироат Мирзиёева ЖССТ Бош директори билан учрашди

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, "Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Нью-Йорк шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси доирасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори доктор Тедрос Адхан Гебрейесус билан учрашув ўтказди.

Зироат Мирзиёева ЖССТ раҳбарига ташкилотнинг дунёда тиббиёт ва соғлиқни сақлашни ривожлантиришга қўшаяпган улкан ҳиссаси, Ўзбекистон болалари саратонга қарши дори воситаларидан баҳраманд бўлишини таъминлаш бўйича глобал платформани қўллаб-қувватлагани ва кенгайтиргани учун миннатдорлик билдирди.

Томонлар ҳамкорликни янада фаоллаштиришга, хусусан, болалар саратонини эрта аниқлаш, диагностика ва даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш, онкология ва гематология соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, болалар ва уларнинг оилаларига реабилитация ва руҳий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш имкониятларини кенгайтиришга тайёр эканликларини таъкидладилар.

ЖССТ раҳбари Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги ишларига ҳамда муҳим ижтимоий ва экологик лойиҳаларни амалга ошираётган "Замин" фонди фаолиятига юқори баҳо берди.

Киритилди: 14:47 26.09.2025. Ўқилди: 652 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!