Бугун 29 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Путининг гибрид урушдаги хатоси хатарли оқибатларга олиб келиши мумкин — CNN

Путининг гибрид урушдаги хатоси хатарли оқибатларга олиб келиши мумкин — CNN

CNN нашрининг ёзишича, Россиянинг гибрид ҳужумлари назоратдан чиқса, Ғарбнинг кескин жавоби Путин учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин.

CNN маълумотига кўра, Европа сўнгги ҳафталарда турли гибрид ҳужумлар ва провокациялар билан тўқнашмоқда. Бу жараёнда айрим ҳолатларда аниқ далиллар бўлмаса-да, кўпчилик таҳлилчилар Кремлни «кўринмас фронт» орқали агрессия юритишда айбламоқда.
Дания бош вазири Метте Фредериксеннинг таъкидлашича, гибрид ҳужумлар Европанинг янги реаллигига айланмоқда. Охирги ҳафталарда НАТО давлатларига қарши Россиянинг турли ҳаракатлари қайд этилди: Полшага йўналтирилган 20 дан ортиқ дрон, Эстония ҳаво ҳудудини 12 дақиқага бузиш, аэропорт ва инфратузилмаларга киберҳужумлар, шунингдек, Дания яқинида транспондерлари ўчирилган Россия ҳарбий кемаси.

Ҳеч бир ҳодиса расман тасдиқланмаган, аммо айнан шу ноаниқлик Кремл стратегиясининг бир қисми ҳисобланади: шубҳа уйғотиш, жамиятда ишончсизлик ва ҳимоясизлик ҳиссини кучайтириш.
Европа бу таҳдидларга жавоб беришга киришган. Дания Украинага F-16 учоқларини йўллаяпти, дрон ишлаб чиқаришда ёрдам бермоқда ва янги ҳаво мудофаа тизимларини тайёрламоқда. Британия ва Полша эса Россия диверсиялари, омборхоналар ёқилиши ва жиноятчилар орқали саботаж уюштирилишини қайд этган.

Бироқ энг катта муаммо — иқтисодий самарадорлик. Масалан, 30 минглик долларлик дронни йиқитиш учун миллионлаб доллар туриши мумкин бўлган ракета ишлатилади. Бу Ғарб давлатларини доимий танлов олдига қўяди: хавфсизлик учун катта маблағ сарфлаш ёки хавфга юз тутиш.

CNN ёзишича, гибрид уруш назоратдан чиқса, Путин учун оқибат ҳалокатли бўлиши мумкин. Чунки диверсантларнинг хатоси НАТО ҳудудида фуқаролар ҳалокатига олиб келиши эҳтимоли бор. Бу эса Ғарбнинг ортиқча ёки олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган жавоб чораларини келтириб чиқаради.

Россия эса бу ҳужумларнинг бирортаси учун масъулиятни ўз зиммасига олмасдан келмоқда. Барчаси Украинанинг проквокацияси эканлигини таъкидламоқда.

Киритилди: 13:59 28.09.2025. Ўқилди: 887 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!