Бугун 29 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Россияга қарши ҳар қандай агрессияга қатъий жавоб қайтарилади, NATO ва Европа Иттифоқи буни тушуниши керак

Россияга қарши ҳар қандай агрессияга қатъий жавоб қайтарилади, NATO ва Европа Иттифоқи буни тушуниши керак

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров БМТ Бош Ассамблеясида бир қатор баёнотлар берди:

◾️ Россиянинг NATO ва Европа Иттифоқига ҳужум қилиш нияти йўқ. Россия ҳеч қачон ўзининг дронлари ёки ракеталарини NATO ёки Европа Иттифоқи давлатларига йўналтирмайди;

◾️ Шимолий Атлантика алянси фақат Россия ва Хитойга таҳдид солмаяпти, балки бутун Евроосияни ҳарбий исканжага олишга уриняпти;

◾️ Агар NATO давлатлари Россия ҳаво ҳудудида “учувчи объектларни” уриб туширишга ҳаракат қилса, улар бундан қаттиқ пушаймон қилади;

◾️ Украина ҳудудларни қайтара олмайди, Россия ҳатто 2022 йилги чегараларга ҳам қайтишни истамайди. Менимча, Украина 2022 йилги чегараларига қайтишига ҳеч ким умид қилмаяпти, чунки бу чегараларга қайтишни кутиш сиёсий нўноқлик ва реал вазиятни тўлиқ англамаслик ҳисобланади;

◾️ Москва Ғарбга бир неча бор хавфсизлик бўйича ҳуқуқий мажбуриятларни келишиб олишни таклиф қилган, аммо бу таклифга жавоб олмаган;

◾️ Европада антироссия шиорлари остида нацизм ва қуролланиш кучаймоқда. Европада Россияга қарши уруш тайёрлаётганлар бор;

◾️ Россия ва Ҳиндистоннинг савдо ҳамкорлиги санкциялар сабабли хавф остида эмас, Ҳиндистон ўз шерикларини ўзи танлайди;

◾️ Россия АҚШнинг Стратегик қуроллар бўйича чекловларни яна бир йил давом эттириш таклифига илк жавобини кўрди;

◾️ Трамп Украинадаги можарони ҳал қилиш учун астойдил ҳаракат қилмоқда;

◾️ Совет Иттифоқи, АҚШ ва Буюк Британия раҳбарлари БМТни ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказаётган пайтда Сталин ташкилот штаб-квартирасини Сочига жойлаштиришга фаол даъват қилган. Шаҳар бунга ҳозир ҳам тайёр;

◾️ Ғарб Эрон ядровий дастури бўйича келишувларни узайтиришни рад этди, бу эса уларнинг Теҳронни ён беришга мажбурлаш истагини очиқ кўрсатди;

◾️ Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилини аннексия қилиш учун ҳеч қандай асос йўқ. Бу Фаластинни тан олиш бўйича БМТ қарорини унутишга қаратилган ҳаракат ҳисобланади;

◾️ Россия Бразилия ва Ҳиндистоннинг БМТ Хавфсизлик Кенгашига доимий аъзо сифатида киритилишини қўллаб-қувватлайди.

Киритилди: 11:38 28.09.2025. Ўқилди: 1200 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!