Исроил Бош вазири Биньямин Нетаняҳунинг БМТ Бош Ассамблеясидаги 41 дақиқалик нутқи унинг мазмунидан кўра, мисли кўрилмаган оммавий норозилик сабабли дунё оммавий ахборот воситаларида шов-шувга сабаб бўлди.
Исроил расмийларига кўра, жами 77 та давлат делегацияси Нетаняҳу сўз бошлаши билан зални тарк этган ёки унинг чиқишида умуман иштирок этмаган.
Улар қаторида Исроилнинг тўрт қўшниси – Миср, Иордания, Ливан ва Сурия, шунингдек, Саудия Арабистони, Туркия, Эрон каби минтақавий давлатлар бор.
Ўзбекистон делегацияси ҳам нутқ пайтида залда бўлмаган деб забар берган Исроилнинг Ynet нашри.