Бугун 30 ноябрь, 2020 йил, душанба

O'ZB

Зидан «Реал»дан кетиб, қаерда иш бошлаши маълум бўлди

Зидан «Реал»дан кетиб, қаерда иш бошлаши маълум бўлди

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.

El Chiringuito хабарига кўра, ПСЖ клуби мутахассис хизматига қизиқиш билдирган. Бундан ташқари, клуб сўнгги ҳафталарда Зидан билан боғланишга ҳам эришган.

Маълумот учун, Зиданнинг мураббийлик фаолияти фақат «Реал» билан боғлиқ. У 2013 йилда «қаймоқранглилар» бош мураббийи Карло Анчелоттига ёрдамчи бўлган, шундан сўнг бир муддат «қироллик клуби»нинг иккинчи жамоасини бошқаради. 2016 йилда эса франциялик мутахассис асосий жамоани бошқара бошлайди. Икки йилдан сўнг Зидан ишдан кетади, бироқ орадан бир ўтиб, яна жамоага қайтади.

«Реал» Зидан бошчилигида уч бора Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан, шунингдек, икки марта Испания чемпиони ҳам бўлган. Умумий ҳисобда «қаймоқранглилар» Зидан қўл остида 11 та совринга эга чиққан.

Киритилди: 23:47 27.10.2020. Ўқилди: 4324 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!