Бугун 12 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Зидан келажакда қайси клубни бошқаришни исташини айтди

Зидан келажакда қайси клубни бошқаришни исташини айтди

Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан келажакда «Ювентус»ни бошқариш истаги борлигини билдирди.

«Ҳа, бир кун келиб «Ювентус»да ишлашни хоҳлардим. Аммо келажакда нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Агар мураббийлик фаолиятимни давом эттирсам, нега бундай имкониятдан фойдаланмаслигим керак?» — деди Зидан TuttoMercatoWeb нашрига.

Мутахассис Туриндаги фаолиятида Марчелло Липпининг ўрни катта бўлганини ҳам таъкидлади.

«Дастлаб яхши ўйнамаганман, мухлислар ва матбуот ҳам мени ёқтирмаган. Ўшанда Липпи таслим бўлмасликни ўргатган ва менга ишонч билдирган. Ундан жуда миннатдорман», — деди Зидан.

Эслатиб ўтамиз, француз футболчиси 1996–2001 йилларда «Ювентус» шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: Бугун 15:35. Ўқилди: 286 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар