«Челси» раҳбарияти жамоа бош мураббийи лавозимига Зинедин Зиданни тайинлаш вариантини кўриб чиқмоқда.
Маълумотларга қараганда, Лондон клуби раҳбарлари ушбу лавозим учун номзодлардан иборат шорт-листни шакллантириб бўлган. Зидандан ташқари, рўйхатга Эрик тен Хаг, Гарет Саутгейт, Лиам Росеньор, Фрэнк Лэмпард ва Брендан Роджерс ҳам киритилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ испан оммавий ахборот воситалари Хаби Алонсо истеъфога чиқарилган тақдирда Зинедин Зидан «Реал»ни яна бошқариши мумкинлиги ҳақида ёзган эди. «Челси»га келсак, айни пайтда жамоа бош мураббийи Энцо Мареска ҳисобланади, бироқ унинг истеъфоси яқин экани айтилмоқда. Манбаларга кўра, италиялик мутахассиснинг ўзи ҳам бунга тайёр.