Россия президенти бу фикрни Душанбеда ўтказилган МДҲ давлатлари раҳбарларларининг йиғилишидан кейинги матбуот анжуманида билдирди.
Путиннинг айтишича, АҚШ томонидан Украинага Tomahawk узоқ масофали ракеталарининг берилишига жавобан Россия ўзининг ҳаво мудофаасини кучайтиради.
Шунингдек, у Россия яқин келажакда мутлақо янги турдаги қурол ҳақида маълумот бериши мумкинлигини билдирди. Россия етакчисининг сўзларига кўра, бу қуролнинг синовлари муваффақиятли ўтмоқда.
Путин Россия қуролларининг замонавийлиги ва аниқлиги юқори даражада эканини таъкидлаб, мамлакат музокарага тайёрлигини, бироқ АҚШ буни рад этган тақдирда, ҳеч қандай тийиб туриш тизими қолмаслигини билдирди.