Зеленскийнинг идораси Украина Қуролли кучлари Бош қўмондони Залужнийнинг ўрнига Сирский тайинланишининг тўртта сабабини маълум қилди. Президент идора бошлиғи маслаҳатчиси Михаил Подоляк қуйидаги ислоҳотларни санаб ўтган:
— ўтган йили керакли натижани тўлиқ таъминламаган тактикани қайта кўриб чиқиш;
— фронт чизиғидаги турғунликнинг олдини олиш;
— ташаббусни сақлаш ва ривожлантириш имконини берувчи янги ечимларни топиш;
— Украина армияси бошқарув тамойиллари ислоҳотини бошлаш.