Украина президенти Владимир Зеленский можарони ҳал қилиш учун Россия билан музокараларни бошлаш шартини айтди. Унинг сўзлари ҳақида Strana.ua нашри хабар бермоқда.
Унга кўра, тинчлик музокараларини бошлаш учун Россия 2022-йилда кучга кирган чегараларга қайтиши керак. Унинг фикрича, бу мулоқот учун адолатли асос бўлади.
Зеленский, шунингдек, Украинада тинчликпарвар кучлар таркибида Америка ҳарбийларининг бўлиши зарурлигини таъкидлаб, мамлакатда жойлашган барча тинчликпарвар тузилмалар таркибида АҚШ қўшинлари бўлиши кераклигини таъкидлади .