Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ, Бразилия, шунингдек, Осиё ва Африка давлатлари каби йирик давлатлар аниқ позициясисиз Россия етакчиси Владимир Путин билан тузилган ҳар қандай келишув фақат вақтни кечиктиришини айтди. Бу ҳақда у Grain from Ukraine конференциясида журналистлар билан суҳбат чоғида маълум қилди.
«Путин ҳар икки-уч ойда музокараларга йўл қўймаслик учун фронтдаги кескинликни кучайтиради. Йирик давлатлар – АҚШ, Бразилия, Осиё ва Африка давлатларининг аниқ позициясисиз Путин билан келишувлар фақат вақтни кечиктириш ва Россия томонидан қўрқитиш сиёсатининг давоми бўлади. Шу билан бирга, Украина урушни тугатиш учун таклиф қилаётган барча қадамлар БМТ Низомига асосланади. Мамлакатимиз ҳамкорларимиз уларни қўллаб-қувватлашига умид қилади», — деди Зеленский.
Президент Украина БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилиш масаласини унинг самарасизлиги туфайли кўтарганини эслатди. Бироқ, унинг сўзларига кўра, айрим давлатлар ўз таъсирини йўқотишни истамагани учун Хавфсизлик Кенгашидаги ислоҳотлар ҳозирча амалга оширилмаган.
Зеленский, шунингдек, Бразилияда бўлиб ўтган G20 саммитида «Россияга ҳатто G20 етакчилари учрашувида ҳам Украинага ракета ҳужумларини давом эттиришга имкон берган» заиф позицияни танқид қилди.