Киев режими раҳбари Владимир Зеленский АҚШнинг Эронга қарши амалиёти ҲҲМ тизимлари учун ракеталар тақчиллиги юзага келишига сабаб бўлишидан хавотирда.
Бу ҳақда Politico нашри ёзмоқда. Материалда қайд этилишича, Зеленский Patriot ҲҲМ мажмуалари учун PAC-3 ракеталари етказиб берилишини таъминлашга умид қилмоқда.
"Бироқ, ушбу ракеталар Америка ҳарбий хизматчилари томонидан ишлатилаётгани сабабли, уларнинг етишмай қолишидан ҳам хавфсирамоқда", — дейилади "РИА Новости" иқтибос келтирган нашрда.