Владимир Зеленский Япония билан хавфсизлик шартномаси имзолангани ҳақида маълум қилди, унга кўра, Токио 2024 йилда Киевга 4,5 миллиард доллар ўтказади ва Украинани ўн йил давомида қўллаб-қувватлашда давом этади.
«Бу хавфсизлик ва мудофаа, гуманитар ёрдам, техник ва молиявий ҳамкорлик соҳасидаги ёрдамни ўз ичига олади», деди Зеленский ижтимоий тармоқларида.
Бундан ташқари, келишув «тажовузкорга қарши санкциялар ва тажовузкорни жавобгарликка тортиш бўйича ҳаракатларни» ўз ичига олади”, — дея қўшимча қилди у.