Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Зеленский ва Трамп: Истанбул музокаралари ва Украина тинчлиги учун кураш!

Зеленский ва Трамп: Истанбул музокаралари ва Украина тинчлиги учун кураш!

Зеленский Истанбулдаги Украина-Россия музокараларини Трамп билан телефон орқали муҳокама қилди.

Украина президентининг сўзларига кўра, телефон суҳбатида у Трампга Киев ҳақиқий тинчликка эришиш йўлида имкон қадар тез ҳаракат қилишга тайёрлигини, бироқ бу “кучли позициялар асосида” амалга оширилиши кераклигини билдирган.

"Кучли позициялар Россияга қарши кескин санциялар орқали таъминланиши мумкин. Агар россияликлар тўлиқ ва сўзсиз ўт очишни тўхтатиш ва инсонларнинг ўлдирилишидан воз кечмаса, уларга нисбатан кучли санкциялар қўлланиши керак. Россияга босим у урушни якунлашга тайёр бўлмагунча сақланиши лозим", — деб ёзди Зеленский Теlegram-каналида.

АҚШ президенти Доналд Трампнинг Украина етакчиси Володимир Зеленский билан мулоқотида, шунингдек, Буюк Британия бош вазири Кир Стармер, Франция президенти Эммануел Макрон, Германия канцлери Фридрих Мерц ва Полша бош вазири Доналд Туск ҳам қатнашган.

Киритилди: 20:11 16.05.2025. Ўқилди: 563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!