Бугун 16 май, 2025 йил, жума

O'ZB

"Сизлар бизга террорчи, биз эса сизларга сув берамиз"

"Сизлар бизга террорчи, биз эса сизларга сув берамиз"

Трансчегаравий терроризм давом этар экан, сув ресурсларини тақсимлаш бўйича Ҳиндистон-Покистон шартномаси амал қилмайди.

Бу ҳақда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар Нью-Деҳлида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

"Покистон билан муносабатларимиз қатъий икки томонлама бўлади. Ҳинд дарёси сувлари тўғрисидаги шартнома тўхтатилган ва Покистон томонидан трансчегаравий терроризм ишончли ва узил-кесил тўхтатилмагунча шундай бўлиб қолади," - дея таъкидлади Жайшанкар.

Вазир бош вазир Нарендра Моди Нью-Деҳлининг позициясини аниқ белгилаб берганини эслатди: Покистон билан ҳар қандай музокаралар фақат терроризмга қарши курашга тааллуқли бўлади. Ҳиндистон Исломободдан қидирувдаги террорчиларни топширишни ва экстремистик гуруҳларни қўллаб-қувватловчи инфратузилмани ёпишни талаб қилмоқда.

Ҳинд дарёси ва унинг ирмоқлари сув ресурсларини Ҳиндистон ва Покистон ўртасида тақсимлашни 1960 йилда имзоланган "Ҳинд дарёси сувлари тўғрисида"ги шартнома тартибга солади. Шартномага кўра, Исломобод Ҳинд, Чиноб ва Желум сувларини, Ню-Деҳли эса Беас, Рави ва Сатлаж сувларини назорат қилади.

Аввалроқ Покистон Ҳиндистонни 22 апрелда Пахалгамда 26 киши ҳалок бўлганидан кейин шартномани тўхтатиш қарорини қайта кўриб чиқишга чақирганди. Ню-Деҳли ҳар қандай ён беришлар трансчегаравий терроризм тўхтатилгандан кейингина мумкин бўлишини таъкидламоқда.

Киритилди: 18:54 15.05.2025. Ўқилди: 788 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!