Украина президенти Владимир Зеленский ва Европа етакчилари Америка етакчиси Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Украина давлат раҳбари матбуот котиби Сергей Никифоров маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, симнинг бир томонида Зеленский, Франция президенти Эммануэль Макрон, Германия канцлери Фридрих Мерц ва Польша бош вазири Доналд Туск бўлган.
Никифоровнинг таъкидлашича, телефон суҳбатининг асосий мавзуси Истанбулдаги музокаралар бўлган.