Бугун 17 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Зэленский Украинанинг Сурияга инсонпарварлик ёрдамини таклиф қилди

Зэленский Украинанинг Сурияга инсонпарварлик ёрдамини таклиф қилди

Украина Сурияга гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёр, деди президент Владимир Зеленский.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, «Украинадан ғалла» дастуридан олинган озиқ-овқат Сурия аҳолисига ёрдам бериш учун ишлатилиши мумкин.

«Энди бизда сурияликларни Украина буғдойи, ун ва ёғи – озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга глобал ҳисса қўшадиган маҳсулотларимиз билан қўллаб-қувватлаш имконияти бор», — деб ёзди у Хда.

Зеленскийнинг айтишича, Украина логистика бўйича қарор қабул қилиш учун шериклар ва Сурия томони билан келишиб олади.

«Биз бу минтақани албатта қўллаб-қувватлаймиз, шунда у ердаги барқарорлик бизнинг ҳақиқий тинчлик сари ҳаракатимиз учун пойдевор бўлиши мумкин», — дея қўшимча қилди у.

2022 йилда бошланган «Украинадан ғалла» гуманитар дастури донор давлатлар ва бошқа ташкилотларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тўғридан-тўғри украиналик ишлаб чиқарувчилардан харид қилиб, эҳтиёжманд мамлакатларга, асосан, Африка ва Осиёга жўнатишини назарда тутади.

Киритилди: 22:12 16.12.2024. Ўқилди: 347 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!