Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Эртага Ўзбекистонда қор ёғиши кутилмоқда

Эртага Ўзбекистонда қор ёғиши кутилмоқда


“Ўзгидромет” Ўзбекистонда 15 декабрь, якшанба куни об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлади, ёмғир ёғади, қорга айланади. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси ва эрталаб 1-3 даража илиқ, кундузи 1-3 даража совуққача пасаяди.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси баъзи жойларда бир оз қор, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/секундгача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси баъзи жойларда бир оз қор, кундузи ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/секундгача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/секундгача кучайиши, айрим жойларда баъзида 20-25 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси ва кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/секундгача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3 даража совуққача пасаяди.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/секундгача кучайиши, айрим жойларда баъзида 20-25 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 2 даража совуққача пасаяди.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/секундгача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 2 даража совуққача пасаяди.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти блан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Йўлларда яхмалак кузатилади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/секундгача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 8 даража совуққача пасаяди.
“Ўзгидромет” якшанба куни Ўзбекистон ҳудудига яна совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилаётганини, ҳаво ҳарорати кескин пасайишини аввалроқ маълум қилганди. Прогнозларга кўра, Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 17 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.

Киритилди: Бугун 13:13. Ўқилди: 916 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!