Украина президенти Владимир Зеленскийнинг таъкидлашича, мамлакат хавфсизлигини таъминлашдаги энг муҳим ва асосий кафолат — Украинанинг Европа Иттифоқига тўлақонли аъзо бўлишидир. Унга кўра, келажакдаги хавфсизлик кафолатлари комплекс, ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкам ва халқаро даражада кафолатланган бўлиши лозим.
Бу ҳақда Зеленский Киевда НАТО бош котиби Марк Рютте билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар беради Report агентлигининг Шарқий Европа бюроси.
Президентнинг айтишича, фақат ҳарбий ёрдам билан уруш тугади, деб ҳисоблаб бўлмайди. “Гап фақат қурол-яроғ ёки мудофаа ёрдами ҳақида эмас. Масала Россия агрессиясини олдини оладиган ва кенг кўламли босқиннинг қайта такрорланишини истисно қиладиган узоқ муддатли тизимни шакллантиришда”, — деди Зеленский.
Унинг таъкидлашича, шундай кафолатларнинг энг муҳим таркибий қисми Украина учун Европа Иттифоқига тўлақонли аъзо бўлиш ҳисобланади. “Айнан Европа Иттифоқи Украинага узоқ муддатли истиқболда ташқи таҳдидлардан ишончли сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимояни таъминлай олади”, — дея қўшимча қилди у.