Бугун 7 август, 2026 йил, жума

O'ZB

Зеленский Украина президенти лавозимига киришганидан бери илк бор Сербияга ташриф буюради

Зеленский Украина президенти лавозимига киришганидан бери илк бор Сербияга ташриф буюради

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Белградга илк сафари 8 август, шанба кунига режалаштирилган. Бу ҳақда AFP агентлигига юқори мартабали украиналик амалдор маълум қилган ва ушбу ташриф анъанавий равишда Москва иттифоқчиси ҳисобланган Сербия учун рамзий аҳамиятга эга эканини таъкидлаган. «Биз сербларни Россиядан узоқлаштиришимиз керак», — деган агентлик манбаси ва Зеленскийнинг Белградга ташрифини «россияликлар учун тарсаки» деб атаган.

Зеленский 2019 йилда Украина президенти лавозимига киришганидан бери ҳали Сербияга бормаган эди. Сербия — 2022 йилда Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан Россияга қарши санкциялар жорий қилмаган Европадаги ягона давлатдир. Белград энергетика соҳасида Москва билан яқин алоқаларни сақлаб келмоқда. 2017 йилдан бери президент лавозимини эгаллаб келаётган Сербия президенти Александр Вучич Москвада Владимир Путин билан учрашган ва ҳамкорлик ҳамда савдо алоқаларини мустаҳкамлашга чақирган.

Зеленский ҳали Сербияга ташриф буюрмаган бўлса-да, у Вучич билан аввал учрашган — 2023 йил август ойида Украина раҳбарининг Афинага ташрифи чоғида икки президент музокара ўтказган. Зеленский ўшанда сербиялик ҳамкасби билан суҳбатини «очиқ, самимий ва самарали» деб атаган.

Киритилди: 22:00 06.08.2026. Ўқилди: 939 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!