Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Зеленский Уиткофф билан бўлиб ўтган суҳбати "мураккаб, аммо конструктив" бўлганини тан олди

Зеленский Уиткофф билан бўлиб ўтган суҳбати "мураккаб, аммо конструктив" бўлганини тан олди

Шунингдек, Украина президенти резидент Европага йўл олганини маълум қилди. Зеленскийнинг айтишича, у Лондон ва Брюсселда учрашувлар ўтказади.

Бундан ташқари, италян матбуотининг ёзишича, Зеленский Римга ҳам бориши мумкин. Украина етакчиси кеча Италия бош вазири Жоржа Мелони билан телефон орқали музокаралар олиб борганди.

"Украина музокаралар делегацияси аъзолари Умеров ва Гнатов ҳам Лондонга боради. Улар Қўшма Штатларда бўлиб, америкаликлар билан музокаралар олиб борган. Эртага мен музокаралар натижалари ва Россиянинг талаблари бўйича уларнинг ҳисоботини тинглайман", — деди Зеленский.

Аввалроқ АҚШ матбуоти ҳам ушбу суҳбат мураккаб кечганини ёзган эди. Оммавий ахборот воситаларига кўра, асосий келишмовчилик нуқтаси Украина қўшинларини Донбассдан чиқариш талаби бўлган.

Киритилди: 12:51 08.12.2025. Ўқилди: 1934 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!