Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Зеленский Трамп билан учрашувдаги сўзлари учун кечирим сўрашни зарур деб ҳисобламади

Зеленский Трамп билан учрашувдаги сўзлари учун кечирим сўрашни зарур деб ҳисобламади

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ президенти Дональд Трамп билан суҳбатда қилган ҳаракатлари ва сўзлари учун кечирим сўрашни зарур деб ҳисобламади. Fox News телеканалига берган интервьюсида бошловчининг узр сўраши ёки сўрамаслиги ҳақидаги тўғридан-тўғри саволига жавобан Зеленский шундай деди: "Мен президентни ҳурмат қиламан, Америка халқини ҳурмат қиламан. Ўйлайманки, биз очиқ ва ҳалол бўлишимиз керак. Менимча, биз ҳеч қандай ёмон иш қилганимиз йўқ. Оммавий ахборот воситаларини ҳурмат қилган ҳолда, баъзи нарсаларни уларсиз муҳокама қилишимиз керак". Эслатиб ўтамиз, икки давлат раҳбарларининг Вашингтондаги учрашуви жанжалга айланганди. Украина президенти америкалик ҳамкасбини Россия томони билан муроса қилмасликка чақирди. Бунга жавобан Трамп Украина “оғир аҳволда” ва “қўлида кучли карталар” йўқлигини айтди. Трамп Украина аскарлари ақл бовар қилмайдиган жасорат кўрсатганини, бироқ АҚШ жангларни тўхтатиб, пулни “қайта қуриш каби бошқа мақсадларда” ишлатмоқчи эканини таъкидлади.

Киритилди: 05:48 01.03.2025. Ўқилди: 1981 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!