Бугун 15 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Зеленский Трамп билан икки кун ичида иккинчи марта телефон орқали суҳбатлашди

Зеленский Трамп билан икки кун ичида иккинчи марта телефон орқали суҳбатлашди

Украина президенти бу ҳақда ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

"Кечаги мулоқотимизда бугунги кун учун айрим мавзуларни келишиб олган эдик ва бугун айнан шу йўналишларда фикр алмашдик. Биз президент Трамп билан Украинани ҳимоя қилиш, ҳаво мудофааси тизимини кучайтириш, барқарорликни ошириш ва узоқ масофали зарба бериш салоҳиятимизни ривожлантириш ҳақида суҳбатлашдик", — деб ёзди Зеленский.

Ахios нашри маълумотига кўра, 11 октябр кунги телефон суҳбати чоғида Трамп ва Зеленский Украинага Tomahawk узоқ масофага учувчи қанотли ракеталарини топшириш масаласини муҳокама қилган. Бироқ АҚШ бу борада якуний қарор қабул қилгани ҳозирча номаълум.

Киритилди: 19:28 12.10.2025. Ўқилди: 728 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!