Украина президенти Владимир Зеленский Германия канцлери Олаф Шольц ва Россия давлат раҳбари Владимир Путин ўртасида бўлажак телефон суҳбати ҳақида олдиндан хабардор қилинган ва Германия вазирлар маҳкамаси раҳбарини суҳбатлашмаслик ҳақида огоҳлантирган. Бу ҳақда 15 ноябр, жума куни Зеленский офисидаги манбага таяниб Reuters хабар берди.
Украина раҳбарининг ишончи комилки, суҳбат «Пандора қутиси»ни очди ва Россия раҳбарини изоляция қилиш, Украинадаги урушни «адолатли тинчлик» билан тугатишга қаратилган саъй-ҳаракатларга путур етказади. Зеленский бу позициясини видеомурожаатида билдирди.
Гап Шольцнинг 2022 йил декабридан бери Путин билан биринчи суҳбати ҳақида кетмоқда.