Володимир Зеленский: Агар урушни тугатиш боʻйича ўйламасдан қарор қабул қилинса, Украинада Афғонистон сценарийси такрорланиши мумкин.
Украина президентининг бошқа баёнотлари:
◾ Ўт очишни тўхтатиш – бу муваффақият эмас;
◾ АҚШ ҳозирда Путинга жуда ёқимли гапларни гапирмоқда. Бу уларга маъқул келгани учун ва тезкор муваффақиятга эришиш учун ўзаро учрашишни хоҳлашмоқда;
◾ Украина ҳеч қачон ўз ҳудудининг бир қисмидан воз кечмайди;
◾ Россия мен билан музокаралар о'тказиш “осон эмас”лигини яхши билади: агар Украина Европа Иттифоқи ва NATO'га қабул қилинса, Россия қўшинлари юртимиздан олиб чиқилса ва Киев хавфсизлик кафолатларини олса, музокараларга эҳтиёж қолмайди. Шунда Украина ҳамма нарсага эришган бо'ларди. Буларга эришмагунимча, мен ўз ватанимни ҳимоя қиламан.