Владимир Зеленский расмий ташриф билан Чехияга келди.
Украина президентига унинг рафиқаси ҳамроҳлик қилмоқда.
"Чехия президенти Павел, бош вазири Фиала ва парламент фракциялари етакчилари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган. Чехия ва авиация коалициясининг бошқа иштирокчилари билан биргаликда Украина учун яхши янгиликларни тайёрлаяпмиз", — дея маълум қилди Зеленский.