Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Зеленский қатъий: Мен бошқа ҳеч нарсага кўнмайман

Зеленский қатъий: Мен бошқа ҳеч нарсага кўнмайман

Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича музокаралар фақат Киев иштирокида ўтказилиши лозим, дея таъкидлади Украина президенти Володимир Зеленский Мюнхенда журналистлар билан суҳбатлашиш чоғида. У бу ўзининг принципиал позицияси эканлигини ва бошқа ҳеч қандай вариантга рози бўлмаслигини алоҳида қайд этди.

"У [Россия президенти Владимир Путин] шунчаки вақтинчалик тинчликка рози бўлмайди. Мен [АҚШ президенти Доналд Трампга] "ҳа" дедим, аммо телефон суҳбати - бу шунчаки телефон суҳбати. Келинг, буни унутайлик. Бироқ бир нарса муҳим - бу юзма-юз учрашув. Бу Украинасиз Украина бўйича бирор қарор қабул қилмаслик дегани. Бу менинг принципиал позициям. Мен бошқа ҳеч нарсага кўнмайман," - деди у.

Бундан ташқари, Зеленскийнинг фикрича, Европа Иттифоқини ҳам келишув бўйича музокараларга жалб этиш зарур. Украина раҳбарининг таъкидлашича, Трамп унинг нуқтаи назарини қўллаб-қувватлайди ва тинчлик жараёнига нафақат Киевни, балки Брюсселни ҳам жалб қилишни режалаштирмоқда.

Киритилди: 21:07 14.02.2025. Ўқилди: 2462 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!