Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Зеленский Путинни Украинадаги сайловларни назорат қилишга интилаётганликда айблади

Зеленский Путинни Украинадаги сайловларни назорат қилишга интилаётганликда айблади

"Бизни кимдир назорат қилишига рози бўлмаймиз", — деди Украина президенти Полшанинг PAP агентлигига. Зеленский Путиннинг Москва Украинада президентлик сайловлари ўтказилган тақдирда хавфсизликни таъминлаш масаласини ўйлаб кўришга тайёр экани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.

Кеча Путин Россия армияси Украина сайлов куни Украина ҳудудининг зарба беришдан тийилиши мумкинлигини айтганди. Шу билан бирга, у Россияда яшаётган украиналикларга ҳам овоз бериш имконияти берилиши кераклигини таъкидлади.

Украина қонунлари мамлакатда ҳарбий ҳолат амал қилаётган даврда сайловларни, жумладан президентлик сайловларини ўтказишни ҳам тақиқлайди. Уруш давомида Украинада 2023 йилга режалаштирилган Олий Рада сайловлари ҳам, 2024 йилга белгиланган президентлик сайловлари ҳам ўтказилмади. Шу фонда Россия расмийлари Украинанинг ҳокимиятининг легитим эмаслиги ҳақидаги даъволарни билдириб келмоқда.

Киритилди: Бугун 18:39. Ўқилди: 359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!