Украина президенти Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли ҳақидаги баёнотларига жавоб қайтарди. Владимир Зеленский Fox News телеканалига берган интервьюсида таъкидлашича, "Путин исталган вақтда ва исталган давлатга зарба бериши мумкин, бироқ унинг бу қадамни ташлаши даргумон".
"У ҳар доим ҳам адекват эмас, чунки ҳеч бир адекват одам Украинага келиб, у қилган ишни қила олмайди. Менимча, у ўз ҳаётини ва бошқаларнинг ҳаётини назорат қилишни яхши кўради. Шунинг учун, менимча, у ядровий қуролдан фойдаланишдан қўрқиши керак”, дея фикр билдирди Зеленский.
Бир неча кун олдин Россия президенти Россиянинг ядровий чеклаш доктринасига ўзгартириш киритишни таклиф қилган эди.