Украина президенти Владимир Зеленский Украинага қилинган оммавий зарбалардан сўнг етакчилар ва давлатларнинг баёнотлари “кучли ҳаракатлар” билан кузатилиши кераклигини таъкидлади, хусусан, Киев Вашингтоннинг кескин муносабатига умид қилмоқда.
Украина раҳбарининг кечки мурожаати ўзининг Telegram-каналида эълон қилинди.
"Бугунги кунда ҳамкорларнинг бу зарбага нисбатан кенг муносабати борлиги муҳим. Шубҳасиз, Россия Украинага зарар етказишга уринмоқда ва зарбалар янада шафқатсизроқ. Бу Россия президенти Владимир Путин дунёни синовдан ўтказаётганидан далолатдир.
Шу боис, етакчилар, давлатлар, муассасаларнинг баёнотларидан сўнг кучли ҳаракатлар – Россияга, Россия билан алоқадор шахсларга нисбатан санкциялар, Россия билан савдога кучли тарифлар ва бошқа чекловлар қўлланилиши муҳим”, — деди Зеленский.
Унинг таъкидлашича, Путин музокараларни истамайди ва “аниқ равишда улардан қочади”: “Шу сабабли Россиядаги бензин тақчиллиги ва бошқа иқтисодий муаммолар Россиянинг ўт очишни тўхтатишга рози бўлишдан бош тортишига, етакчилар учрашувига мантиқий жавобдир”.