Зеленский офиси раҳбари Андрей Ермак АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан "муҳим телефон суҳбати" ўтказганини маълум қилди.
Музокараларда АҚШ президентининг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Кит Келлог, шунингдек, Украина томонидан мудофаа вазири Рустем Умеров ҳам иштирок этди.
"Асосий эътибор ўт очишни тўхтатиш ва низони тинч йўл билан ҳал қилиш истиқболларига қаратилди. Президентларимиз [Украина ва АҚШ] келишиб олган бандларни амалга ошириш муҳимлигига алоҳида урғу берилди. Украина Олий Радаси АҚШ билан иқтисодий шериклик тўғрисидаги битимни ратификация қилгани юқори баҳоланди. Бу муносабатларимизда янги босқични бошлайдиган ва Украина-Америка ҳамкорлигини мустаҳкамлаш учун қўшимча имкониятлар яратадиган тарихий ҳужжатдир,"
дея ёзди Ермак.