Украина президенти Владимир Зеленский НАТО бош котиби Марк Рютте билан Украина, АҚШ ва Россия ўртасида ўтказилган музокараларни муҳокама қилди.
Унинг айтишича, томонлар дипломатия, энергетика ва АҚШ ҳамда Россия билан уч томонлама музокаралар формати бўйича позицияларни мувофиқлаштирган. Шунингдек, Украинага ҳарбий ёрдам ажратишга мўлжалланган PURL дастури ҳам муҳокама қилинган.